English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик сенатор Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловида кузатувчи бўлди
19:00 / 2025-12-01

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари таркибида Қирғиз Республикаси Жогорку кенеши депутатларининг муддатидан илгари сайловини мониторинг қилиш жараёнида иштирок этди.

МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Темирлан Шайназаров билан учрашди.  

Суҳбат чоғида Парламентлараро ассамблея экспертлари томонидан мамлакатдаги сайлов қонунчилигининг ўрганилган натижалари бўйича тайёрланган таҳлилий ҳисобот тақдим этилди.

Маълумки, парламентга муддатидан илгари депутатлар сайловида 467 нафар номзод иштирок этди. Парламент депутатлари сайловини ўтказиш учун 30 та кўп мандатли сайлов округи тузилиб, уларнинг ҳар бирида мажоритар тизим бўйича учтадан депутат сайланди.  

Бунда, ҳар бир сайлов округидаги учта ўриндан ҳеч бўлмаганда биттасини аёллар эгаллаши назарда тутилган. Шу билан бирга, парламентда камида 30 депутатлик мандати аёл депутатларга тегишлилигини ҳам қонунчилик кафолатлайди.

Учрашувда сайловчилар овоз бериш жараёнларига кенг жалб этилиши, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида хориждаги сайлов участкалари сони оширилгани, фаол бўлмаган ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича назорат механизмлари кучайтирилгани маълум қилинди.

Сенатор МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан бирга Бишкек шаҳридаги “Ғалаба” мемориалига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этди. Тадбир иштирокчилари Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Н.Абдураимова, ЎзА