Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик санъаткорлар ижоди хитойлик мухлисларга манзур бўлмоқда
13:32 / 2023-05-22

Aйни кунларда Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси гастроль сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида бўлиб турибди.

Президентимизнинг 2021 йил 27 декабрдаги тегишли қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур сафарга 100 дан ортиқ ижодкор жалб қилинган бўлиб, Ўзбекистон делегациясияга маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Aҳмедов раҳбарлик қилмоқда.  

Ташриф доирасида Б.Aҳмедов партия  котиби Чжен Сичао, Хитой миллий опера театри бош директори Лю Юнчжи, директор ўринбосари Ли Данян билан учрашди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.    

Шунингдек, “Beijing Opera House” театрида Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестри иштирокида симфоник концерт дастури намойиш этилди. Ўзбек ҳамда жаҳон композиторлари ижодининг энг сара намуналаридан таркиб топган мусиқий дастур томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.  

Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.  

 

Н.Усмонова,

ЎзА