Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик регбичи қизларнинг Ўмондаги ғалабаси
23:57 / 2025-10-28

Ўмон Султонлигидаги элчихонамиз хабар беришича, 25-26 октябрь кунлари ушбу давлатда биринчи марта ўтказилган “Asia Rugby Emirates Women's Sevens Trophy 2025” мусобақасида Осиёнинг 15 жамоаси иштирок этди.

Турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олиб, дастлаб Ливан устидан 39-0 ҳисобида устун келди. Афсуски, иккинчи ўйин эронликларга бой берилди. Шунга қарамай, қизларимиз руҳан чўкмасдан, иккинчи куни аввалига Иордания регбичиларини янада йирик, 46-0, кейин Жанубий Корея термасини 38-0 ҳисоби билан енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ҳал қилувчи баҳсда жамоамизни турнир ғолиблигига асосий даъвогар ҳисобланган Эрон жамоаси кутиб турарди.

Бу гал вакилаларимиз биринчи тўқнашувдаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, катта иштиёқ билан майдонга тушди. Натижада Ўзбекистон жуда кучли рақибни 17-7 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта ушбу мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

М.Пирматова, ЎзА