Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ўсмир сумочилар илк бор Япония турнирида қатнашмоқда
10:16 / 2026-02-07

Бугун, 7 февраль куни Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган “Toyota Arena” мажмуасида сумо спорт тури бўйича ёш ўсмирлар ўртасида халқаро турнир баҳслари бошланди.

Ўн олтинчи марта ташкил этилаётган мазкур халқаро турнирда илк бор Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қатнашмоқда.

-Мусобақада жаҳоннинг турли давлатларидан 1000 нафардан ортиқ ўсмир спортчилар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Қайд этиш жоизки, турнир тарихида илк маротаба сумочи қизлар ўртасида беллашувлар ташкил этилади.  Мусобақада 7-14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар иштирок этади. Мамлакатимиз терма жамоаси ушбу турнирда 6 нафар ёш сумочи билан қатнашмоқда, -дейди Ўзбекистон сумо федерацияси раиси Камол Усмонов.

Халқаро турнир дастурига биноан бугун саралаш беллашувлари ташкил этилади. Эртага, 8 февраль куни эса вазн ва ёш тоифаларида халқаро турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Т. Рўзиев, ЎзА