Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
Шу йилнинг 18-19 январь кунлари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида “СEАМО-2025” Х халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 23 давлатдан 1800 нафар ўқувчи синфлар кесимида беллашди.
Ўзбекистондан СEАМО олимпиадасининг миллий саралаш босқичида 1000 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашиб, уларнинг 60 нафари халқаро босқичга йўлланмага эга бўлди. Улар Малайзияда ўтказилган ушбу олимпиадада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришди.
Хусусан, Хива шаҳридаги Президент мактаби 8-синф ўқувчиси Ибратбек Сатимбаев олтин медални қўлга киритди. Солиҳабону Шайдуллаева, Самариддин Аззамқулов, Бунёд Искандаров эса кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Моҳинур Сафарова, Жавлон Ҳасанов, Афзалбек Жўраев, Мурод Чориев, Акобир Эргашев, Яҳёбек Сатторов, Мустафо Амиров, Жамшидбек Холбоев, Ифтихор Расулжонов, Алихон Раҳматов бронза медалига эга чиқди.
ЎзА