Нуфузли Халқаро олимпиадаларнинг математика, биология ва физика фанлари бўйича натижалари эълон қилинди.
Дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчи иштирок этган 62-Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Диёрбек Толипов, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 5-ихтисослашган математика мактаби ўқувчиси - кумуш медаль;
Олимжон Олимов, Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси - бронза медаль.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, юртимиз ўқувчилари сўнгги бор 2017 йилда кумуш медални қўлга киритган эди.
Дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар ўқувчи иштирок этган 32-Халқаро биология олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритди.
Норбеков Ҳумоюн, Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей ўқувчиси - олтин медаль;
Абдувалиева Азиза, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси - олтин медаль;
Турдибоев Ёрқинбек, Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-ихтисослашган кимё-биология мактаби ўқувчиси - кумуш медаль.
Дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар ўқувчи иштирок этган 51-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 1 та бронза медални қўлга киритди.
Раил Хашаев, Тошкент шаҳри 71-мактаб ўқувчиси - бронза медаль.
Белгиланган қонунчиликка кўра, медаль соҳиблари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ғолибларга қуйидаги мукофот пуллари берилади:
олтин медаль соҳибига 122 млн. сўм, ўқитувчисига 110 млн. сўм;
кумуш медаль соҳибига 73 млн. сўм, ўқитувчисига 61 млн. сўм;
бронза медаль соҳибига 49 млн. сўм, ўқитувчисига 36 млн. сўм.
53-Халқаро кимё олимпиадаси ҳамда Осиё математика олимпиадаси (12-15 ёшлилар учун) август ойида ўтказилади.
Халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш, барча халқаро олимпиадаларнинг натижаларидан келиб чиқиб, мустақиллик куни арафасида август ойида ўтказилади.
Олдинда ўқувчиларимизнинг Халқаро кимё олимпиадасидаги натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.