Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ўқувчилар 63 - Халқаро математика олимпиадасида иштирок этиш учун Норвегияга жўнаб кетди
14:35 / 2022-07-08

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотларга кўра, 63-Халқаро математика олимпиадаси жорий йил 6-16 июль кунлари Норвегия давлатида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, терма жамоамиздаги ўқувчиларга Олимпиада учун илк бор ягона форма тиктирилди. 

Халқаро математика олимпиадасида терма жамоа таркибида Бухоро вилоятидан Лазизбек Ражаббоев, Анварбек Раҳматов, Жасурбек Рўзибоев ҳамда Тошкент шаҳридан Искандар Бўриев, Жалолиддин Холматов, Фарғона вилоятидан Тоҳирбек Тўлановлар иштирок этиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирга қадар 10 та кумуш, 28 бронза медалларни қўлга киритган. 

ЎзА