Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ўқувчи 53-Халқаро физика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди
12:14 / 2023-07-17

Жорий йилнинг 10-17 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 53-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Султонов бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур олимпиадада 91 та мамлакатдан жами 400 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ушбу медаль Халқаро физика олимпиадасида (IPHO) қўлга киритилган Ўзбекистон тарихидаги 3-бронза медали ҳисобланади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА