Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ноширлар “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмасида қатнашмоқда
08:21 / 2023-10-04

Жорий йил 3-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий музейида “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтаяпти.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан нашриёт, матбаа корхоналари ва китоб савдо ташкилотларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси қаторида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси, “O‘zbekiston”, “Zamin-nashr”, “Sahhof”,  “Hilol-nashr”, “Credo-Print”, “Best-book” нашриётлари ва матбаа корхоналари вакиллари турли жанрларда 230 номдаги адабиётлар билан қатнашмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА