Ўзбекистонлик мерган Венгрия турнирида ғолибликка эришди
Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владимир Свечников олтин медалга эга чиқди.
Дунёнинг маҳоратли мерганлари билан кечган мусобақада ҳамюртимиз 10 метр масофадан тўппончадан отиш баҳсларининг саралаш дастурида 588 очко жамғарди ва финалга йўл олди.
Медаллар учун курашда рақибларига қараганда нишонни аниқ мўлжалга олган ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш ва бронза медаллари Саудия Арабистони вакили Аталлаҳ Аланази ҳамда малайзиялик Жонатан Гуанжига насиб этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА