Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ижодкорларнинг асарлари хориж матбуотида
09:18 / 2022-09-11

Ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорларнинг асарлари Донеск шаҳридаги «Автограф» адабий журналида нашр қилинди. Ушбу журналнинг янги сонида болалар ёзувчилари Муҳаббат Ҳамидованинг «Щенок в кроссовках» номли эртаги, Кавсар Турдиеванинг «Дед Мороз» ва бошқа шеърлари, Шоди Отамуроднинг «Остановите Землю, я сойду!» номи остидаги бир туркум шеърлари, Гулноз Тожибоеванинг «Жадная лиса» ва «Новый сосед» номли эртаклари, Хуршид Тожибоевнинг «Ослик-фантазёр», «Нечестная гусыня» ва бошқа эртаклари, Дилобар Аслиддин қизининг «Глаза и реснисы», «Яблоко и банан» ва бошқа драбллари, Рахшона Аҳмедованинг «Мгновенное счасте» ва «Я, дедушка и волчитса» номли ҳикоялари чоп этилибди.

Шуни эътироф этиб ўтиш жоизки, айни пайтда Украинадаги вазиятга қарамай, педагогика фанлари доктори, ёзувчи Лариса Деминская бошчилик қилаётган «Автограф» журнали жамоаси нашр устида мунтазам ишлашда давом этишмоқда.

Ушбу адабий нашр ўзбекистонлик адибларнинг ижодига доимо ҳурмат билан ёндашиб келади ва журналнинг ҳар сонидан юртимиз ижодкорлари муносиб жой эгаллайди.



Муҳаббат Йўлдошева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси