Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ҳунармандлар ишлари Туркияда юқори баҳоланди
15:28 / 2025-11-24

Мамлакатимиз ҳунармандлари Туркияда “Буюк Трак (Ипак) йўли бўйлаб санъат мотивлари” номли биринчи халқаро симпозиумда иштирок этиб қайтди.

Ипак йўли маданий мероси, анъанавий ҳунармандчилик ва амалий санъатни тарғиб этиш, тажриба алмашиш ва ижодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган тадбир Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги ҳамда Кутаҳя Думлупинар университети ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон халқ устаси, машҳур кулол Баҳодир Ниёзов ҳамда Тошкент шаҳридан каштачи уста Мадина Қосимбоева бошчилигидаги делегация аъзолари қатнашди. Улар ўз асарлари, маҳорат дарслари ва тақдимотлари орқали миллий кулолчилик ва каштачилик санъатимизни халқаро майдонда муносиб намойиш этди.

Шунингдек, тадбир доирасида илмий мунозаралар, амалий санъат кўргазмалари ҳамда ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашувлари ўтказилди. Ўзбекистон ҳунармандлари Ипак йўли меросининг муносиб давомчилари сифатида симпозиумда юқори баҳоланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА