Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик гандбол мутахассисларига халқаро сертификат топширилди
18:11 / 2025-05-30

Пойтахтимизда Осиё гандбол федерацияси (AHF) томонидан ташкил этилган “Asian Continental Handball Referees Course” курси якунларига кўра, ўзбекистонлик 6 нафар мутахассис Осиё тоифасидаги ҳакам сертификатига эга бўлди.

Ўн кун давомида ўтказилган ўқув-семинарда Ўзбекистон, Кувайт, Япония, Хитой, Уммон, Қозоғистон давлатларининг гандбол мутахассислари қатнашди. 

Бугун, 30 май куни ўқув курси якунлари бўйича ўтказилган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларга Осиё тоифасидаги ҳакам сертификатлари тантанали тарзда топширилди. 

Осиё гандбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Салеҳ Бин Ашур олиб борган машғулотларда ўзбекистонлик Шоҳруҳ Шамсиев, Шаҳзод Шавкатов, Миржалол Абдукаримов, Ҳумоюниддин Намозов, Шоҳруҳ Шамсиев, Мухлисахон Абдумаликова ва Мадина Эргашева тегишли ҳужжатларга эга бўлди. 

Бу, гандбол бўйича ўтказиладиган халқаро турнирларни бошқариб борадиган ўзбекистонлик мутахассислар сони ортганлигидан далолат. 

Т.Рўзиев, ЎзА