Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик гандбол мутахассислари халқаро семинарда қатнашди
14:35 / 2026-01-06

Таиланд давлатининг Паттая шаҳрида гандбол бўйича администратор, спорт менежерлари ва мураббийлар учун ташкил этилган икки ҳафталик ўқув-машғулотларда ўзбекистонлик 10 нафар мутахассис иштирок этди.

Ўтган йил декабрь ойининг сўнгги кунлари бошланган халқаро семинар машғулотлари тренер ва менежерларнинг малакасини мустаҳкамлаш, уларга спорт соҳасидаги замонавий тенденциялар ва стандартларни янада  чуқур англашларида катта ёрдам берди.

Ушбу халқаро семинар, соҳада фаолият юритиб келаётган мутахассисларнинг ҳар томонлама профессионал ривожланиши учун кенг имконият яратиб бергани билан аҳамиятли бўлди.  

Курс давомида иштирокчилар замонавий спортчини тайёрлаш услублари, стратегик режалаштиришнинг самарали воситалари, машғулот жараёнини бошқариш тамойиллари ҳамда турли даражадаги жамоалар билан ишлашнинг инновацион ёндашувлари бўйича билим ва малакаларини мустаҳкамлади.

Бугун, 6 январь куни семинарнинг сўнгги кунида машғулотларда ўз билим ва малакаси юқорилигини кўрсатган мутахассисларга Осиё гандбол федерацияси томонидан махсус сертификатлар тақдим этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА