Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик фижитал спорти мутахассислари эътироф этилди
15:33 / 2026-01-29

Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси мутахассислари Баҳром Мусаев ва Фазлиддин Анваров Phygital Shooter йўналишида халқаро сертификатга эга бўлди.

Ўзбекистонлик мутахассислар ўтган йил ноябрь ойида Абу-Дабида "Келажак ўйинлари-2025" халқаро турнирдаги профессионал фаолияти ҳамда белгиланган имтиҳонларни юқори даражада топширгани боис Халқаро фижитал федерацияси томонидан мазкур сертификатлар билан тақдирланди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси вакилларининг ушбу ҳужжатга эга бўлиши юртимизда фижитал йўналишидаги халқаро мусобақаларни ташкил этиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Т.Рўзиев,  

ЎзА