Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик экспертлар Туркиянинг йирик фармацевтика компаниялари вакиллари билан учрашди
10:37 / 2024-03-16

Юртимизда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва истиқболли халқаро ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу каби илғор мақсадлар йўлида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги делегацияс Туркияда бўлиб турибди. Юртимиз делегацияси Истанбул шаҳридаги TOBB биносида "Abdi Ibrahim", "TERRA", "EastFarma", "TISD", "Atabay", "Kocak Farma", "Ali Raif" каби йирик компаниялар вакиллари билан учрашди, дейилади агентлик маълумотида.

Тадбир давомида иштирокчилар юртимиз фармацевтика саноати билан яқиндан танишиб, соҳасини тартибга солиш механизмлари, хусусан, фармацевтика бозори, референт нархлар ҳамда инвесторлар учун яратилган имтиёзлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шунингдек, делегация вакиллари Туркиянинг IEIS-Фармацевтика саноати уюшмаси ишлаб чиқарувчилари билан ҳам учрашиб, ушбу давлат фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати билан танишишди.

 Ўзаро тажрибалар алмашиш жараёнида фармацевтика саноати назорат органларининг халқаро стандартини жорий этиш тизимларини ўрганишди. Тадбирлар якунида вакилларимиз Истанбулдаги "Abdi Ibrahim" корхонасининг ишлаб чиқариш майдонини кўрди ва тўлиқ цикли билан танишиб, автоматлаштириш тизимлари ҳамда механизмлари ҳақида  маълумот олди.

 

А.РУСТАМОВ,

ЎзА