Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик дзюдочи қиз Германияда ғолиб чиқди
17:23 / 2023-06-06

Германиянинг Дрезден шаҳрида 9-13 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик дзюдочи қиз ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди дейилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Европа қитъасининг 10 га яқин давлатидан 250 дан ортиқ дзюдочилар қатнашган халқаро турнирда 44 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борган ҳамюртимиз Ҳофиза Мадаминова барча рақибаларидан устун келиб, 1-ўринни эгаллади. Ёш спортчимиз саралаш беллашувларида Германия, Польша, Чехия давлатларидан келган спортчиларни мағлуб этди. 

 Т. Рўзиев, ЎзА