Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик боксчилар йилнинг энг яхшиси бўлишга номзод
16:28 / 2025-12-22

Жорий йил якунланишига саноқли кунлар қолганда йилнинг энг муносиблари кенг жамоатчиликка тақдим этилиши одат тусига кирган.

Жумладан, “World Boxing” ташкилоти ҳам 2025 йилнинг энг яхши эркак боксчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистонлик бокс мухлислари учун эътиборли жиҳати, йилнинг энг яхши боксчиси бўлишга номзоди кўрсатилган беш нафар чарм қўлқоп орасида икки нафар ҳамюртимиз номи ҳам қайд этилди.

Хусусан, 2025 йилнинг энг яхши эркак боксчиси бўлиш учун “World Boxing” ташкилоти томонидан Луис Оливейра (Бразилия), Юри Фалькао (Бразилия), Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон), Жавоҳир Умматалиев (Ўзбекистон) ва Фазлиддин Эркинбоев (Ўзбекистон) номи келтирилган.

Т.Рўзиев, ЎзА