Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар Ҳиндистонда нуфузли тадбирда иштирок этди
11:38 / 2022-03-18

Ҳиндистоннинг Деҳли университети ҳамда Индира Ганди номидаги Миллий санъат маркази ҳамкорлигида “Ҳинд цивилизациясининг форс цивилизациясига таъсири” (“The impact of Indian civilization on Persian civilization”) мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Қувонарлиси шундаки, унда ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар ва талаба-ёшлар ўз чиқишлари билан иштирок этди. Олимлар маърузалари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилди.

Ҳамюртларимиз сафар давомида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов таклифига биноан Деҳлида жойлашган Ўзбекистон элчихонасида бўлишди. Фикр-мулоҳазалар алмашишди. 

Мулоқот жараёнида Ҳиндистоннинг Жаваҳарлал Неру, Деҳли ва Жамия Миллия Исламия университетларида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг илмий-маданий марказларини очиш ҳамда аввалдан ТДШУ ва Ҳиндистон университетлари ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, профессор-ўқитувчилар алмашинувини имкон қадар тезроқ йўлга қўйиш бўйича келишув амалга оширилди. Шунингдек, Деҳли ва Жаваҳарлал Неру университетларида ўзбек тилини онлайн ва офлайн шаклда ўқитиш бўйича келишилди. 



Сафар чоғида Деҳли университетининг раҳбарияти, устоз ва талабалари билан мулоқот олиб борилди. Сўнг ТДШУда форс, ҳинд, урду тилларининг ўқитилиши, хусусан, университетда Ҳайъат ва Илмий Кенгаш қарорларига мувофиқ, “Урду филологияси” алоҳида кафедра сифатида шакллантирилгани, ТДШУда махсус “Ганди” илмий-маданий маркази мавжудлиги юзасидан маълумот берилди.  



Форс тилини ўқитиш бўйича охирги йиллардаги ўзгаришлар университет раҳбарияти билан Деҳли университетида ТДШУнинг илмий маркази – “TSUOS Centre” очиш юзасидан таклиф билдирилди. Ушбу марказ, кейинчалик, илмий, педагогик ва талабалар алмашинувига йўл очади. Шу билан бирга, ТДШУ профессор-ўқитувчилари томонидан Деҳли университетининг устоз ва талабаларига ўзбек тилини факультатив ва асосий фан сифатида ўқитиш маркази сифатида ҳам фаолият юритиши кўзда тутилган.

 


Д.Маматова, ЎзА