Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Анвар Бойназаров АҚШда жанг ўтказади
12:41 / 2022-01-07

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, аралаш яккакурашлар бўйича юксак натижаларга эришиб келаётган ҳамюртимиз Анвар Бойназаров узоқ танаффусдан сўнг яна катта спорт майдонига қайтадиган бўлди.

Жорий йилнинг 14 январь куни АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳрида ўтказиладиган LFA 121 турнирида истеъдодли спортчимиз Анвар Бойназаров америкалик Жон Фамга қарши октагонга кўтарилади.

Айтиш лозимки, ўзбекистонлик спортчига рақиблик қиладиган 28 ёшли Жон Фам фаолияти мобайнида 4 ғалабага эришган бўлса, икки бор мағлубиятга учраган. 33 ёшли ҳамюртимиз эса икки марта октагонда расмий мусобақада қатнашиб,  ҳар иккаласида ҳам ғалабага эришган.

2021 йилнинг март ойида АҚШнинг Флорида штатида ўтган “Cоmbat Night” турнирида Анвар Бойназаров америкалик Роб Фуллерни муддатидан аввал нокаут эвазига енгганди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА