Ўзбекистонлик ака-ука ёш спортчилар Россияда муваффақиятга эришди
Россия Федерациясининг Клин шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида 2025/2026 йилги спорт мавсуми бошлангани муносабати билан ўтказилган болалар турнирида ўзбекистонлик ака-ука ёш спортчилар муваффақиятга эришди.
Шорт-трекнинг кўпкураш мусобақасида ҳамюртларимиз – ака-ука Алимардон ва Алишер Маҳмудовлар муносиб иштирок этди.
Алимардон Маҳмудов ўзининг ирода ва маҳорати билан учта босқичдаги баҳсларда барчадан устун келиб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Алишер Маҳмудов кўпкурашда 4-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА