Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик 12 ёшли бола ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди
11:02 / 2022-02-01

Ёш ва иқтидорли шахматчиларимиздан бири 12 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳумоюн Бекмуродов 2017 йилдан ФИДЕ таснифидаги мусобақаларда қатнашиб келади. Кўплаб турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган. 2020 йили онлайн Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

Маълумот учн, дунё шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер мақомини америкалик Aбхиманю Мишра 2021 йили қўлга киритганди. У ўшанда 12 ёшу, 4 ой, 25 кунлик, дея қайд этилган.

ЎзА