Ўзбекистонинг экспорти ҳажми ошиб бормоқда
2025 йилда Ўзбекистон ташқи савдосида экспорт ҳажми 33,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошган.
Экспорт йўналишлари кесимида энг юқори улуш қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Россия 4,3 млрд. доллар билан етакчиликни сақлаб қолган. Ундан кейин Хитой (2,5 млрд. доллар), Қозоғистон ва Афғонистон (ҳар бири 1,5 млрд. доллар) жой олган. Туркияга экспорт 1,1 млрд. долларни ташкил этган.
Шунингдек, Франция (872,2 млн. доллар), Қирғизистон (771,1 млн. доллар), Бирлашган Араб Амирликлари (720,7 млн. доллар), Тожикистон (683,1 млн. доллар) ва Покистон (325 млн. доллар) Ўзбекистон экспортида ТОП-10 давлатлар қаторига кирган.
Ҳамроз Баянов, ЎзА