Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга хитойлик саёҳлар оқими кўпайди
07:42 / 2023-03-21

Маданият ва туризм вазирлиги хабарига кўра, Хитой ҳукумати томонидан чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатлар қайта тикланди.

2023 йил 15 мартдан Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та давлатга саёҳат қилишлари мумкин.

Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида виза режими бекор қилинган.

Бундан ташқари, "Сиань – Тошкент – Сиань" йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган. Бу ва бошқа чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ, хитойлик сайёҳларнинг юртимизга ташрифи ортиб бормоқда.  

Хусусан, 2018 йилда 32,5 минг нафар хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга келган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 1,7 баробарга ортиб, 54,3 минг нафарни ташкил қилди. 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли хитойлик туристлар оқими 3,6 минг нафаргача камайди.  

Бироқ 2022 йилда бу рақамлар яна ошди — Хитойдан Ўзбекистонга 5,4 минг нафар турист келди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, хитойликларнинг юртимизга саёҳати иқтисодиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Статистика агентлигининг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда бўлиш давомида 1 нафар хитойлик сайёҳ туризм хизматлари учун ўртача 1,1 минг АҚШ доллари сарфлайди. Ўз навбатида 2023 йилда юртимизга 100 минг нафар хитойлик туристларни жалб қилиш мақсад қилинган.

 

ЎзА