Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони ортиб бормоқда
11:57 / 2025-08-05

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 223,6 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 158,6 минг нафарга ёки 3,4 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга энг кўп тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари Афғонистондан ташриф буюрган. Уларнинг сони 207 минг 536 нафарни ташкил этади.  

Шунингдек Тожикистондан 12 минг 244 нафар, Туркманистондан 1 минг 642 нафар, Россиядан 451 нафар, Туркиядан 276 нафар, Қозоғистондан 255 нафар, бошқа давлатлардан 1 минг 177 нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрган.

Ҳ.Баянов,

ЎзА