French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ортиб бормоқда
10:11 / 2026-01-19

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда 11,7 миллион нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 миллион нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.

Туристлар оқимининг сезиларли ўсиши мамлакатда туризм инфратузилмаси ривожланиб бораётгани, виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳамда халқаро ҳамкорликнинг кенгаяётгани билан изоҳланади.

Ташриф буюрган туристлар сони бўйича етакчи давлатлар қуйидагилардан иборат: Қирғиз Республикаси — 3,3 миллион нафар, Тожикистон ва Қозоғистон — 2,7 миллион нафардан. Шунингдек, Россия Федерациясидан 984,4 минг нафар, Афғонистондан 476,7 минг нафар, Туркманистондан 370 минг нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.

Бундан ташқари, Хитойдан 278,9 минг нафар, Туркиядан 174,9 минг, Ҳиндистондан 80,8 минг ва Корея Республикасидан 46,3 минг нафар турист ташриф буюрган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА