Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга Россиядан Қозоғистон орқали табиий газ етказиб берилиши режалаштирилмоқда
10:52 / 2023-02-10

Жорий йил 9 февраль куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ва Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Акчулаков иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.  

Учрашувда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда жорий йил январь ойида имзоланган “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.  

Учрашув якунида ўрганишларнинг кейинги босқичини жадаллаштириш ҳамда натижаси бўйича қисқа муддатларда уч томонлама учрашувни қайта ташкил этишга келишиб олинди.  

 

ЎзА