Маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп буғдой импорт қилинган.
Ушбу маҳсулотдан 375,4 миллион АҚШ доллари қийматида Ўзбекистонга олиб келинган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар қуйидагилар:
Шакарқамиш — 185,3 миллион АҚШ доллари;
Маргарин маҳсулотлари — 156 миллион АҚШ доллари;
Қорамол гўшти — 98,6 миллион АҚШ доллари;
Буғдой уни — 63,4 миллион АҚШ доллари;
Картошка — 55,5 миллион АҚШ доллари;
Какао ва шоколад — 53 миллион АҚШ доллари;
Сут маҳсулотлари — 38 миллион АҚШ доллари;
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 35 миллион АҚШ доллари;
Банан — 26,5 миллион АҚШ доллари;
Чой — 23 миллион АҚШ доллари;
Парранда гўшти — 22 миллион АҚШ доллари;
Маккажўхори — 21 миллион АҚШ доллари;
Кофе — 15 миллион АҚШ доллари;
Қандолат маҳсулотлари — 12,5 миллион АҚШ доллари.
ЎзА