English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган ТОП-10 давлат фуқаролари
15:02 / 2025-09-11

Бугунги кунда юртимизда инновация ва илм-фанни қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Бу ўзгаришлар нафақат ўзимизнинг ёшларимизни ўзи танлаган соҳасига қизиқишини янада оширмоқда, балки мамлакатимиз таълим тизимига хорижлик йигит-қизларни ҳам чорламоқда.

Хусусан, Миллий статистика қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 10,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.  

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга ошган.

Жумладан, 7 ойида мамлакатимизга ўқиш мақсадида Туркманистондан 3 минг 197 нафар, Ҳиндистондан  2 минг 846, Тожикистондан 1 минг 246, Хитойдан 532, Жанубий Кореядан 428, Покистондан 377,Қирғиз Республикасидан 286, АҚШдан 254, Афғонистондан 193, Туркиядан 181 ҳамда бошқа давлатлардан 1 минг 161 нафар чет эл фуқаролари келган.

Гулноза Бобоева, ЎзА