Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга олиб киришда айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди
11:29 / 2023-03-24

Президентимизнинг жорий йил 23 мартда «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатдан йогурт, пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ, пишлоқ ва твороглар, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния, янги олма, нок ва беҳи, буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун, какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.  

Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.  

 

ЎзА