Тошкент шаҳрида Россиянинг 20 та замонавий метро вагонининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги “Тошкент метрополитенининг ер усти линияси учун ўнта метро поездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Тошкент метрополитени олдига қўйилган мажбуриятлар якунланди.
Ҳаракат таркиблари дунёдаги энг йирик темир йўл ва шаҳар рельсли транспорти учун ҳаракат таркибиларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган — Россиянинг “Метровагонмаш” AЖда ишлаб чиқарилди. Ўзбекистонга етказиб бериладиган 81-765/766/767 русумли метропоездлари 2016 йилдан буён турли хил кўринишда ишлаб чиқарилмоқда ва айни пайтда улар Москва, Қозон ва Боку метрополитенларида эксплуатация қилинмоқда.
Пойтахтимиз метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган вагонлар заводда ўзгача усулда бўялган. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангда. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонтал равишда Ўзбекистон миллий байроғининг ранглари мужассам этилган чизиқ тортилган. Поезднинг том қисми ҳаворанг тусда, олд қисми эса қора рангда. Шунингдек, олд қисмида йўналишни кўрсатувчи электрон кўрсаткич жойлашган бўлиб “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ рамзи акс этган.
81-765/766/767 сериядаги метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради. Янги вагонлар яна бир қатор техник имкониятлар ва афзалликларга эга.
Хусусан, вагонлар орасидаги герметик “гармошка” кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади. Йўловчилар салони ҳар бир томонда тўрттадан бўлган автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчилар тасодифан қисилиб қолишининг олди олинади.
Шунингдек, салондаги ҳароратни кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган.
Ҳар бир вагон видеокузатув тизими билан жиҳозланган, шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида камералар, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд.
Машинист йўллар ва ҳаракатланувчи гуруҳ вагонлари эшикларини видеокузатув тизими орқали кузатиб тура олади.
Метро поездларини харид қилиш Россиянинг ривожланишга ҳисса қўшадиган лойиҳаларни амалга ошириш учун ресурслар билан таъминлайдиган давлат корпорацияси — “ВЭБ.РФ”, шунингдек, унинг таркибидаги “Росэксимбанк” гуруҳи томонидан молиялаштирилмоқда. 2021 йил охирига қадар яна 20 та метро вагони Тошкентга юборилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, 2021 йил апрел ойида “ВЭБ.РФ” ва "Тошкент метрополитени" УК ўртасида 40 та метро вагонини етказиб бериш бўйича кредит шартномаси имзоланган. Кредит линияси ҳажми 30,4 миллион еврога тенг бўлиб, 12 йилгача тақдим этилмоқда. “ВЭБ.РФ” 2019 йилда Ўзбекистонга 20 та метро вагонининг биринчи партияси етказиб берилишини молиялаштирган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hvYuN0pkHRY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Барно Мелиқулова Ёқубжон Мелибоев, ЎзА