Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга камида 1 миллион доллар сармоя киритган хорижлик Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин
10:00 / 2022-11-09

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида"ги қонун жойлаштирилди.

Мазкур қонунда йирик ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.  

Лойиҳада қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади. 

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК ёки Давлат хизматлари маркази томонидан берилган чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилади.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА