Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди
15:20 / 2020-12-01

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Европа комиссияси Ўзбекистон Республикаси томонидан “GSP+” Преференциялар бош тизими плюс бенефициар - мамлакати мақомини олиш учун юборилган ариза бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қабул қилинди. Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисида хулосага келди ва мамлакатимизни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди.

Белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдалана бошлайди. Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилиши мумкин бўлган товар позициялари сони 6200 тага етади.

Мамлакатимиз томонидан “GSP+” бенефициари мақомини олиш экспорт барқарорнинг ўсиши ва диверсификацияси учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу, ўз навбатида, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли савдо муносабатлари тез суръатда ривожланишига хизмат қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда якуний қарор қабул қилинишини тезлаштириш мақсадида муҳокамаларда қатнашиш ва тегишли саволларга тезда жавоб бериш учун ЕИга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш чоралари кўрилмоқда.