French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 миллион долларлик препаратлар олиб келинади
17:33 / 2024-01-22

Қайд этиш лозимки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.

Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади. 

Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда В турига қарши “Энтекавир” препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг долларга тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.

Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган “Sofosbuvir-400mg“ дори воситаси етказиб берилди. 6 минг 720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Марҳабо Мадаминова, ЎзА