Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони ортмоқда
2025 йил давомида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 86 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилда жами 86 минг 199 нафар хорижий фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.
Хорижлик беморларнинг аксарияти қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Тожикистондан — 59 минг 145 нафар, Қирғиз Республикасидан — 15 минг 631 нафар, Қозоғистондан — 8 минг 224 нафар фуқаро Ўзбекистонда даволанган.
Шунингдек, Россия Федерациясидан — 1 899 нафар, Афғонистондан — 914 нафар, Туркманистондан — 224 нафар фуқаро тиббий хизматлар учун мамлакатимизга келган.
Бундан ташқари, Туркиядан — 47 нафар, АҚШдан — 16 нафар, Хитойдан — 15 нафар, Озарбайжондан — 11 нафар ҳамда бошқа давлатлардан — 73 нафар фуқаро Ўзбекистон тиббиёт муассасалари хизматларидан фойдаланган.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА