Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга 8 ой давомида энг кўп сайёҳ қўшни давлатлардан келган
12:07 / 2022-09-09

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида 3 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион нафарга етган.  Яъни 1,9 бараварга ошган. 

Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп сайёҳ Қозоғистон (922,7 минг), Қирғизистон (821,9 минг) ҳамда Тожикистон (814,5 минг)дан ташриф буюрган. Россиядан ташриф буюрган сайёҳлар сони 316,9 минг нафарни ташкил этади.  

Шунингдек, Туркия – 45,8 минг нафар; 
Жанубий Корея – 10,9 минг нафар; 
Германия – 10,3 минг нафар; 
АҚШ – 7,8 минг нафар; 
Ҳиндистон – 6,7 минг нафар; 
Франция – 6,4 минг нафар; 
Озарбайжон – 6,1 минг нафар; 
Исроил – 6,6 минг нафар; 
Буюк Британия – 6 минг нафар; 
Италия – 4,7 минг нафар; 
Испания – 3,1 минг нафар.

 

ЎзА