Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондан Россияга ипак матолар экспорти йўлга қўйилади
16:08 / 2023-10-04

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси О.Жумаев Россия тўқимачилик корхоналари уюшмаси вице-президенти, Мода саноати қўмитаси раиси Аника Керимовани қабул қилди.

Аника Керимова Россиядаги энг машҳур дизайнерлардан бири. Унинг Мода уйи деярли 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва ҳақли равишда мамлакатдаги энг йирик мода майдони ҳисобланади. Аника Керимова кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг мижозлари орасида етакчи сиёсатчилар, эстрада юлдузлари, театр ва кино санъаткорлари бор.

Аника Керимова билан учрашувда Ўзбекистондан Россияга ипак матолар экспортини йўлга қўйиш, ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзбекистонлик дизайнерлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда меҳмонларга мамлакатимиз ипакчилик соҳаси, маҳсулотлар сифати ва келгусидаги янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА