Ўзбекистондан Европага 15 миллион евролик заъфарон жўнатилди
Маълумки, июнь ойида “BMB TRADE GROUP” томонидан италиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 15 миллион еврони ташкил этадиган экспорт шартномаси имзоланган эди.
Мазкур битим ижросини таъминлаш мақсадида 29 июль куни “BMB Zaʼfaron” бренди остидаги товарнинг дастлабки туркуми Европа давлатига жўнатилди.
Келажакда нафақат кўҳна қитъа, балки Америка ҳамда Осиё давлатларига ҳам Ўзбекистонда етиштирилган олий навли ва юқори сифатга эга заъфарон маҳсулотини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
ЎзА