Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди
11:51 / 2020-12-23

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ўзбекистондан 1 миллиард 200 миллион 324 минг доллар қийматидаги 609,4 минг тоннадан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 5332 тонна кўп тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, тўқимачилик маҳсулотларнинг 32 фоизи Хитойга, 23 фоизи Россияга, 18 фоизи Туркияга ва 9 фоизи Эронга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти қиймати Перуга 13,1 баробарга, Покистонга 1,8 баробарга, Литвага 1,8 баробарга, Польшага 1,7 баробарга, Германияга 1,7 баробарга, Португалияга 1,4 баробарга ва Бангладешга 1,4 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Сингапур, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Македония, Жанубий Африка, Парагвай ва Словакияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.