Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги маърифий соҳадаги эзгу ишлар юксак эътироф этилди
14:58 / 2026-01-29

Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Шайх Аҳмад Тоййиб Қоҳирада хизмат сафарида бўлиб турган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари билан учрашув ўтказди.

Юксак эҳтиром ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ал-Азҳар мажмуаси таркибидаги тузилмалар ва Марказ ўртасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ишонч ва сиёсий ирода туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Айнан икки давлат раҳбарларининг яқин муносабатлари диний-маърифий соҳада, хусусан, Имом Мотуридий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда стратегик ҳамкорлик учун кенг йўл очгани эътироф этилди.

Мулоқот давомида Аҳмад Тоййиб ҳазратларининг 2020 йил Самарқанд шаҳрига ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлгани ёдга олинди. Ушбу ташриф ва унда билдирилган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани алоҳида қайд этилди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  эътибори ва ташаббуси билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази мақоми янада юксалиб, Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилгани Шайх Аҳмад Тоййиб томонидан мамнуният билан эътироф қилинди. 

Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Шайх Аҳмад Тоййиб билан бўлиб ўтган учрашуви икки томонлама маърифий ришталарни янада мустаҳкамлагани ва ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бергани таъкидланди.

Учрашувда Имом Мотуридий маркази томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, "Таъвилот ал-Қуръон" асари ва "Китоб ат-Тавҳид"нинг ўзбек тилидаги нашрлари юқори баҳоланди.

Мулоқот якунида ал-Азҳар Шайхига Марказ китоблари тақдим этилди.

Н.Усмонова, ЎзА