Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя, камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар юксак баҳоланди
16:49 / 2025-10-20

Ўзбекистон парламенти делегацияси Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 151-ассамблеясида иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистонга янги тайинланган катта координатори Юрий Штерк билан учрашди.

Унда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, аҳолини муносиб меҳнат билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юксак баҳоланди.

Ю.Штерк Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу йўналишда эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этди. Айниқса, касаба уюшмалари фаоллари билан куни кеча бўлиб ўтган учрашувида белгиланган вазифалар ХМТ учун ҳам долзарб эканини қайд этиб, уларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Учрашувда муносиб меҳнат стандартларини татбиқ этиш, қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлаш ва янги ташаббуслар муҳокама қилинди.

2026 - 2030 йилларга мўлжалланган “Муносиб меҳнат дастури” лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Тошкентда ХМТ экспертлари иштирокида муҳокама қилиниши меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА