Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ислоҳотлар Озарбайжон оммавий ахборот воситаларида
11:08 / 2023-03-14

Озарбайжоннинг «Бакинский рабочий» кундалик ижтимоий-сиёсий газетасида Ўзбекистоннинг транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш, шунингдек, уларни диверсификация қилишдаги муваффақиятлари ҳақида мақола чоп этилди.

Материалда 2022 йилда барча транспорт турлари бўйича юк айланмаси 75 185,4 миллион тонна-километрни ташкил этгани ва 2021 йилга нисбатан 0,5 фоизга ошгани қайд этилган. «Кўриб чиқилаётган даврда барча транспорт турларида қарийб 1400 миллион тонна юк ташилди, – дейилади нашрда. – Республика ичидаги юк ташиш ҳажми 1346 миллион тоннани ташкил этди. Ички юк ташиш таркибида автомобиль транспорти 93 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда. Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда халқаро юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Жумладан, 2022 йилда мамлакатда давлатлараро юк ташиш ҳажми 53,6 миллион тоннага етди (2021 йилга келиб 8 фоизга ўсиш кузатилган). 

«Бакинский Рабочий» газетасининг ёзишича, давлатлараро юк ташишни амалга оширишда темир йўл транспортининг ўрни катта. 

Ўзбекистонда халқаро юк ташишнинг 85,7 фоизи темир йўл, 24,2 фоизи автомобиль транспортида амалга оширилди. Ўтган йили давлатлараро юк ташишлар доирасида транзит ҳажми 12,2 миллион тоннани ташкил этди ва 2021 йилга нисбатан 23 фоизга ошди. 

Нашрда Ўзбекистон учун Европа, Кавказ ва Осиёнинг барча давлатлари билан ташқи савдо соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ғоят муҳим экани таъкидланган. Ўзбекистон раҳбари мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш ва 2026 йилгача транзит юк ташиш ҳажмини 15 миллион тоннага етказиш вазифасини қўйди. Шу муносабат билан ўзбекистонлик транспорт соҳасидаги мутахассислар томонидан янги ва истиқболли мультимодал рақамли транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Қулай шарт-шароитлар яратилса, Ўзбекистон ҳудудига йўналтириладиган қўшимча транзит юк ҳажми эксплуатациянинг дастлабки йилларида 500 минг тоннадан 1 миллион тоннагача юкни ташкил қилиши кутилмоқда. 

Шу ўринда айтиш керак, «Бакинский Рабочий” Озарбайжонда рус тилида нашр этиладиган ижтимоий-сиёсий газета ҳисобланади. Нашр Озарбайжонда ва ундан ташқарида содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган.  

 

ЎзА