Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда
16:43 / 2023-12-07

Маълумки, Конституциямиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу сабабдан, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, қолаверса, Бош қомусимизнинг қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Божхона қўмитасида тантанали тадбир бўлиб ўтди  

Тадбирда ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституциясида мустаҳкамлаб олиши, шунингдек ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигининг таъминланиши билан бевосита боғлиқлиги таъкидланди.  

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциямиз жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган референдумда халқимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватлангани улкан тарихий воқеа бўлгани қайд этилди.  

— Янгиланган нормалар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг амалдаги натижаси деса муболаға бўлмайди, — дейди Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов. — Давлатимиз раҳбари олиб бораётган ҳар томонлама чуқур ўйланган ислоҳотлар доирасида бугунги кунда ижтимоий объектларни қўллаб-қувватлаш тадбирларида божхона органларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Жумладан, ижтимоий соҳа объектларини қўллаб-қувватлаш борасида божхона органлари томонидан республика бўйича 20 га яқин объектда қурилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари ташкил этилди. Самарқанд вилоятининг 1 минг 120 дан зиёд маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.  

Аниқланган 36 мингга яқин божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 1,6 триллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмаси, 10 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ҳамда 963 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди.  

Тадбирда мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилгани, унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган сиёсий ҳужжат эканлиги қайд этилди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА