French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси Самарқандда ишга тушади
19:46 / 2022-03-10

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида умумий қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонига пресс-тур уюштирилди.

Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан 353 гектар майдонда барпо этилаётган станцияни жорий йилнинг апрель ойига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилгани қайд этилди.

Электр станция ишга тушгач йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Яъни, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти туғилади.

Сайтимизни кузатиб боринг, пресс-тур тафсилотларини батафсил баён этамиз.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА