Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – “Times Higher Education Asia University Rankings – 2022” Осиё университетлар рейтинги – 2022 натижаларини эълон қилди.
Мазкур рейтингда Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасаси мазкур рейтингдан жой олди.
Булар – Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Урганч давлат университети, Тошкент молия институти, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти” МТУ, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент фармацевтика институти.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур рейтинг дунё бўйича ҳар йили Осиё давлатларидаги университетларни тадқиқот, таълим сифати, халқаро хилма-хиллик, иқтибослик ва саноат даромади (билимлар алмашиш) бўйича баҳолайди.
Рўйхатдан ўрин эгаллаган 10 та олий таълим муассасаси “THE World University Ranking”нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишдаги рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.
Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 829 та университет қайд этилиб, улар орасида 625 та ўрин ва 200 дан ортиқ университетлар “reporter”, яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлишди.
Ш.Маматуропова, ЎзА