Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ёшлар ва аёллар учун рақамли иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳа ишга туширилади
15:13 / 2022-11-08

Самарқандда бўлиб ўтган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жаҳон банкининг Eвропа ва Марказий Осиёда рақамли ривожланиш амалиёти раҳбари Никол Клинген билан онлайн учрашув ўтказди.

Маълумки, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорликда кенг ва узоқ муддатли дастурнинг дастлабки икки босқичи бўлган «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» деб номланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича келишувга эришилган.  

Ушбу дастур Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистонни 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» ҳамда «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш дастури» рақамли инклюзиянинг асосий элементларига, жумладан, ёшлар ва аёллар учун рақамли иш ўринларини яратишга қаратилган.  

Лойиҳа қиймати 50 миллион долларни ташкил этади. Молиялаштириш икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқич 25 миллион доллар, иккинчи босқич 25 миллион доллар.  

Лойиҳа янги рақамли иш ўринларини яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни иш билан таъминлаш имкониятини оширишга қаратилган. Aкадемик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, рақамли кўникмаларга эга бўлган ишчилар йиллик даромадни 3-10 фоизгача оширади.  

Лойиҳа БПО ва КПО хизматлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга, шу жумладан, техник инфратузилмани модернизация қилиш ва ҳуқуқий тартибга солиш ва институционал тизимларни модернизация қилишга ёрдам беради.  

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида масофавий хизматлар кўрсатиш марказлари (БПО-марказлари)ни ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

 

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА