Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 22 октябрь соат 19:00 ҳолати бўйича Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 9 миллиард кВт·соатга етди.
Мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда.
“Яшил” энергия ҳисобига кўра, 2 миллиард 730 миллион метр куб табиий газ тежалди ва атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 миллион тонна зарарли моддаларнинг олди олинди.
Жорий йил бошидан 22 октябрь соат 19:00 ҳолатигача барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 миллиард 520 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу умумий генерациянинг 23 фоизи “яшил" энергия ҳиссасига тўғри келади.
Бу эса 7,5 миллион хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 миллион хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг.
Маълумот беришларича, 23 октябрь куни соат 14:00 да қуёшва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 8 миллиард кВт·соатни ташкил этган.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА