Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда япон кўргазмаси очилди
13:27 / 2025-10-14

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида "Хигашикаванинг фотосуратлар шаҳри сифатида 40 йиллиги: Хигашикава фотокўргазмаси" номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси, Япония Фотосаноати институти ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Япониянинг Хигашикава шаҳарчаси маданияти, туризм салоҳиятини ошириб келаётган қадамжолари туширилган фото лавҳалар намойиш этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Хоккайдо марказидаги Дайсецузан миллий боғи этагида жойлашган Хигашикава шаҳри 1985 йилда ўзини "Фотосуратлар шаҳри" деб эълон қилган ва ўз фаолиятини жамият ривожланишининг асоси бўлган фотография маданиятидан бошлади.

Шундан буён, "Халқаро фотосуратлар фестивали", "Фото Кошиен" ва "Ўрта мактаб халқаро алмашинуви фотосуратлари фестивали" каби тадбирлар орқали у маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб ташкилотлар билан боғланиб, фотография орқали жамият тараққиётини ривожлантириб келмоқда.

Жорий йилнинг 1июнь куни Хигашикава шаҳарчаси “Фотосуратлар шаҳри декларацияси”нинг 40 йиллигини нишонлади.  

Ушбу кўргазмада Хигашикаванинг ҳозирги кўринишини тасвирлаган 50 та асар намойиш қилинмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 19 октябригача давом этади.

Гулноза Бобоева,ЎзА