Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда янги завод қуришга 100 миллион доллар инвестиция киритилмоқда
14:22 / 2024-10-15

Навоий саноатни ривожлантириш мажмуаси махсус саноат парки ҳудудида ичимлик учун алюминий қути ишлаб чиқариш заводи қурилади. Шу мақсадда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида “Arnest қадоқлаш ечимлари” AЖ билан қўшма лойиҳа амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Ҳужжатга кўра, “AQY” AЖ сармояси тахминан 100 миллион долларни ташкил этади ва 2 замонавий юқори технологияли тизим ўрнатишга йўналтирилади. Корхона қуввати йилига 1,5 миллиард донадан ошади. 200 дан зиёд юқори малакали иш ўрни яратилади. Завод 2025 йил кузда ишга тушади.

Вазир ўринбосари Хуррам Тешабаев таъкидлашича, ичимлик учун алюминий қадоқ идиши ишлаб чиқариш Ўзбекистон учун янги технология. Тайёр маҳсулотнинг 30 фоиздан кўпи экспортга мўлжалланади.

Ҳукумат имтиёзли солиқ тартиби ва субсидия кўринишидаги сармоя учун қулай шарт-шароит яратибгина қолмай, хорижий инвесторга аниқ ишлаб чиқариш техник талабига тўлиқ жавоб берадиган тайёр ишлаб чиқариш майдончаси ҳам таклиф қилиб, инфратузилмани ривожлантирмоқда.

Қайд этилишича, “AQY” минтақада алюминий банка ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш компаниянинг Марказий Осиё ва Кавказ орти мамлакатлари бозорига таклифини сезиларли даражада оширади.

Г.Сатторова,

ЎзА