Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда хориждан қайтган мигрантларни ишга қабул қилганларга субсидия берилиши кутилмоқда
14:53 / 2022-05-20

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилди.

Мазкур қарор лойиҳасида ҳар бир туман ва шаҳарда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг Реинтеграцияси марказларини ташкил этиш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, Реинтеграция маркази асосан меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига манзилли хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаб, ваколатли органларга юбориш ва бажарилишини назорат қилиш билан шуғулланади. 

Бундан ташқари, марказ хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига уларнинг маълумоти, мутахассислиги, хорижий давлатларда орттирган иш тажрибаларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлашга кўмаклашади. 

Белгиланишича, 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади. 

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида орттирган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган меҳнат мигрантлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун “50 х 50” тамойили асосида дастур жорий этилади. 

Бунда, лойиҳа умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин БҲМнинг 150 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилади. 

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки қайтиб келган меҳнат мигрантларининг камида 1 минг нафарига ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш, транспорт, хизмат кўрсатиш йўналишидаги ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 500 бараваригача кредит ажратилади. 


ЎзА